Қаҳрамонлар қадрланган юрт

 

Инсоният иккита жаҳон урушини бошдан ўтказди. Улардан иккинчиси дунё халқлари учун улкан йўқотишларга сабаб бўлди. Ўша йилларда, Ўзбекистондан ҳам юз минглаб кучга тўлган ва забардаст йигитлар фашизмга қарши фронтга отланди. Улар ўз ватани, оиласи, жигарларини мардларча ҳимоя қилиб, ғалаба байроғини кўтардилар. Афсуски, ёвга қарши кечган жангларда минглаб юртдошларимиз азиз жонларини қурбон қилдилар.

Бугунги бахтиёр кунларда яшаётганимиз улар туфайлидир. Ҳозирда юртимизда улардан бор-йўғи 399 нафари умргузаронлик қилмоқда. Уларнинг жасорати олдида бош эгиш, ҳурматларини жойига қўйиш ва эъзозлаш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Ушбу Эзгу анъанага содиқ қолган ҳолда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раҳбарияти, партиянинг Тошкент шаҳар ҳамда Шайҳонтоҳур туман Кенгаши масъуллари, депутатлари бугун пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани “Катта ҳовуз” маҳалласида истиқомат қилувчи 95 ёшни қаршилаётган Асқар ота Жўраев хонадонига бордилар. Партия вакилларининг Асқар ота билан бўлган суҳбати тинчликни ҳимоя қилиш, тинч-тотув ҳаётнинг қадрига етиш, эл-юртга садоқат билан хизмат қилиш лозимлиги ҳақида бўлди. Отахонга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида партия электорати бўлган ушбу маҳаллада яшовчи кам даромадли, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг ҳолидан ҳам хабар олинди, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, оилавий шароити оғир бўлган Гулсара опа Зиёматованинг хонадонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, онахонга моддий ёрдам кўрсатилди.

Бу каби тадбирлар ЎзХДП ташкилотлари томонидан пойтахтимизнинг барча туман ва маҳаллаларида ташкил этилмоқда.

\

 

Равшан Хомитов,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари.

← Рўйхатга қайтиш