Тўрт ойи давомида 82 нафар аёлга ҳимоя ордерлари берилган

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан яқинда ўтказилган хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликлардан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган онлайн семинарда партиянинг "Аёллар қаноти" олдида турган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлар белгилаб берилган эди.

Шунга кўра, ЎзХДП Андижон вилояти Бўстон туман Кенгаши мазкур йўналишдаги фаолиятини танқидий таҳлил асосида қайта кўриб чиқди. Кенгаш раиси М. Тўйчиева раҳбарлигидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раисининг биринчи ўринбосари Ф.Рустамова, ижтимоий мослашув маркази раҳбари Д. Раззоқова, туман ИИО ФМБ хотин-қизлар бўйича катта инспектори Г. Жалолова ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлар ва оилалар билан ишлаш бўйича ўринбосарларидан иборат гуруҳ туман маҳаллаларида яшовчи хотин-қизлар ўртасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари, бундай ҳолатларга дуч келинганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб борди.

Қайд этилишича, туманда ижтимоий мослашув маркази ташкил этилган. Ўтган йил давомида 42 нафар аёлга, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса 82 нафар аёлга ҳимоя ордерлари берилган. Айни пайтда фақатгина 11 нафар аёл ҳимоя ордери олганлар рўйхатида турган бўлса, қолганлари рўйхатдан чиқарилган.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликлардан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш масалалари Халқ депутатлари туман Кенгаши ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссияси тамонидан кўриб чиқилиши белгиланган.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш