Депутатлар судяларнинг ҳисоботини эшитишди
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар судялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Фарғона шаҳар бўлимининг ахбороти эшитилди.
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Ж.Акрамов тадбиркорларнинг бугунги кунда кредит маблағларини қайтаролмай банкрот ҳолатига тушиб қолиши натижасида уларни қўллаб-қувватлаш учун қайдай амалий ишлар олиб борилаётганлиги хусусида шаҳар Иқтисодий судига мурожаат қилди. Суд раиси бу борада қонунчиликда кўзда тутилган енгилликлардан мумкин қадар фойдаланилаётганини билдирди.
Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.