Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби эзгу фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади. Худди шундай фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятига айланиб, ота-боболаримиз, момоларимиз ва дилбар аёлларимизнинг жасорати, ҳиммати ва имон-эътиқоди ҳамда ҳаёсида ўз аксини топган. Қувонарлиси, бу анъана авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.
Муборак Рамазон кунларида ЎзХДП Шовот туман Кенгаши раиси Озода Акимова етакчилигида партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари “Аёллар дафтари”га киритилган оғир турмуш шароитида яшаётган бир гуруҳ аёлларнинг ҳолидан хабар олдилар. Хусусан, “Ипакчи” МФЙда яшовчи Д. Нажимова, "Туркистон" МФЙда яшовчи Норгул Эрметова каби 13 нафар аёлга моддий ёрдам пуллари берилди.
ЎзХДП Шовот туман Кенгаши томонидан бу каби тадбирлар бошқа маҳаллаларда ўтказилиши ҳам режалаштирилган.