Қорақалпоғистондаги депутатларимиз ҳашарда бўлди

 

Ўзбекистон  ХДП Қорақалпоғистон  Республика  кенгаши,  Беруний  тумани кенгаши, партиянинг халк депутатлари Беруний туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ташаббуси билан жорий йил 6 октябрь куни Беруний тумани “Шимом” ОФЙ ҳудудидаги Нуриев Мадияр фермер хўжалиги пахта далаларида пахта теримида ҳашарда бўлди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига партиядан депутат Низамаддин Абаев, Холилла Эсполаевлар билан бир каторда партия аъзолари,  ҳоким ўринбосарлари Икром Юсупов, Анвар Юлдашевлар иштирок этди.

Шу куни тушлик вақтда Шимом ОФЙ ҳудудида жойлашган “Уста Ибрайим” фермер хўжалиги пахта етиштириш шартномавий режасини бажарганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон ХДП аъзоси Муса Бабажановни ва у бошкараётган  хўжалик аъзоларини табриклашга бордилар. “Бахром” туйхонасида фермер хўжалиги эришган ғалабаси муносабати билан элга ош тортилди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Атабек Сапарбаев йиғилганларни зафарлари билан қутлади ва илғор теримчиларга совғалар улашди. Шундан сўнг сўз Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши раиси, Қарақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Халилла Ешимбетовга берилди. У ўз сўзида партия аъзоси Муса Бабажановни улкан муваффақият билан партия кенгаши ва депутатлик гуруҳи номидан чин дилдан табриклади.

Шунингдек, тадбирда туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман хотин-кизлар қўмитаси раиси, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи катнашдилар ўз табрик сўзларини изҳор килдилар.

 Тадбир сўнгида партиянинг Республика кенгаши томонидан илғор теримчиларга миннатдорчилик  хати ва депутатлар томонидан тайерланган совғалар топширилди.

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон

Республика Кенгаши Ахборот хизмати

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш