ХДП Қўшкўпир туман кенгашига янги раис сайланди

 

Ўзбекистон ХДП Қўшкўпир туман кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Пленумда партия аъзолари, депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилишда халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашидаги ХДП гуруҳининг 2020 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти, Кенгаш ижроия қўмитасининг 2020 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи, шунингдек партия Кенгаши аъзолари таркибини қисман янгилаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, қарор лойиҳалари тасдиқланди.

Пленумда Ўзбекистон ХДП Қўшкўпир туман кенгаши раиси лавозимига Бобурбек Юсуповнинг номзоди тасдиқланди.

Пленум ишида депутатлик гуруҳи аъзолари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш