Савобли ишлар кўпайсин

 

Халқимизда "Юртнинг ободлигини кўрмоқчи бўлсанг, бозорини, халқининг маънавияти, диёнати ҳақида билмоқчи бўлсанг, мозорини кўр”, деган пурмаъно гап бор. Дарҳақиқат, халқнинг маънавияти аждодларга, ўтганларга ҳурмат, улар мангу қўним топган жойларга бўлган муносабатда ҳам кўринади.

Юртимизда аждодлар хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни, қабристонларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тимсолида халқимизнинг маънавияти юксак, диёнати бутлигини кўрамиз. Мен сайланган Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Бойовул» МФЙ ҳудудидаги қабристонда бошланган қурилиш, ободонлаштириш ишлари ҳозирда ниҳоясига етиш арафасида. Муборак Рамазоннинг савобга тўла айни кунларида 14 нафар ишчи қурилишнинг сўнгги ишларни амалга оширмоқда.

Бугунги улуғ айём кунларида бундай эзгу ишларга бош-қош бўлаётган сайловчиларимига келгусидаги ишларида омадлар тилаб, савобли амаллари бардавом бўлишини тилайман.

 

Феруза Бабашева,

ЎзХДП Ўрта Чирчиқ туман кенгаши раиси,

халқ депутати туман Кенгаши депутати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш