Фахрийлар доимо эътиборимизда

 

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча шаҳар-қишлоқларида бўлганидек, Тошкент вилоятида ҳам 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, ЎзХДП Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар Кенгаши масъул ходимлари Чирчиқ шаҳрида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийлари Василий Жучков, Григорий Колосов, Аклима Шайхутдинова, Николай Кудиновнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Фахрийлар билан бўлган суҳбатларда уруш даври хотиралари, мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида гап борди. Тошкент вилояти депутати А.Ахмедов томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар фахрийларга топширилди.

Худди шундай тадбирлар ХДП Нурафшон шаҳар, Ангрен шаҳар ҳамда Пискент туман Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилди. Тадбирларда уруш ва меҳнат фахрийлари, шунингдек, кўмакка муҳтож қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари топширилди.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш