Уруш фахрийларига эҳтиром

 

Юртимизда истиқлолнинг илк йилларидан аждодларимизнинг эзгу ишлари, жасоратини улуғлаш ва абадийлаштириш, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга эътибор қаратилиб, май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умухалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Ушбу қарор ижроси иккинчи жаҳон урушида юксак жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, бугунги тинч-осойишта ва фаровон ҳаётимиз йўлида жонини фидо қилган юртдошларимиз халқимиз, давлатимизнинг доимий эътибор ҳамда эъзозида бўлиб келмоқда.

ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши масъул ходимлари Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай Нармановнинг хонадонида бўлиб, отахонга байрам совғаларини топширишди.

– Мамлакатимизда биз уруш қатнашчиларига ҳамиша эҳтиром, ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Саломатлигимиздан доим хабар олиб туришибди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирамиз. Илоҳим, энди уруш бўлмасин, бугунги фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин, – дейди уруш қатнашчиси Қадирбай Нарманов.

← Рўйхатга қайтиш