Муаммолар жойида ҳал этилди

 

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Саломат Камилова "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида Қарши шаҳридаги "Нефтчи" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда фуқаролар томонидан маҳаллада аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этиш, кўп қаватли уйлардаги муаммолар, ҳудуддаги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларининг аҳволи қониқарли эмаслиги тўғрисида мурожаатлар билдирилди. Аҳоли томонидан билдирилган эътирозлар шу жойнинг ўзида мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўрганилди. Натижада кўп қаватли уйлар олдида ўриндиқлар ўрнатилиши муаммоси ҳал этилди, канализация ва сув муаммолари юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилиши маълум қилинди.

Тадбир давомида депутат С.Камилова маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам кўрсатди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш