“Чинор”ликлар ҳукуматдан миннатдор

 

Аҳоли муаммолари билан ишлашнинг “маҳаллабай” тизими жорий этилгач, жойларда узоқ йиллардан буён ечимини топмай келаётган кўплаб масалалар ҳал этила бошланди. Эътиборлиси, мазкур тизимнинг самарадорлиги ҳисоботларда эмас, одамлар томонидан эътироф этилаётганидир. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чинор” маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Тоҳир ота Кобуловнинг 10 йилдан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммо ҳал этилгани муносабати билан йўллаган миннатдорлик мактуби бунинг исботидир.

Хатда баён этилишича, “Чинор” маҳалласини газлаштириш йиллар давомида пайсалга солиб келинган. Жумладан, 2011 йилда туман ҳокимлиги ва аҳоли ташаббуси билан 2011 йилда бошланган бу борадаги саъй-ҳаракатлар натижасида 2013 йилда Ҳукумат йиғилишининг тегишли баённомасига мувофиқ маҳаллага газ ўтказиш вазифаси “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясига топширилган. Бироқ, турли важ-карсонлар билан лойиҳани амалга ошириш рад этилиб, қарор ижроси қоғозда қолиб кетган.

2020 йилда Бўстонлиқ туманига ҳоким этиб тайинланган Жўрабев Аҳмедов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимованинг қатъий саъй-ҳаракатлари туфайли муаммо ҳал этиладиган бўлди. Бу ҳақда меҳнат фахрийси Тоҳир Кобулов Бош вазир А.Арипов номига ёзган миннатдорлик хатида шундай дейди:

“Сиз томондан жорий йилнинг 27 февралида қабул қилинган 97-қарор асосида бизнинг қарийб 10 йиллик сарсонгарчилигимизга чек қўйилди ва бугунги кунда маҳалла аҳлининг газ борасидаги орзу-умидлари амалга ошиши арафасида.

“Чинор” маҳалласи аҳолиси номидан халқнинг дардига дармон бўлишдек машаққатли ва шарафли фаолиятингизда куч-ғайрат, мустаҳкам соғлик тилаймиз”.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш