Ҳурматимиз сизга доим, ҳамширалар

 

 

Бугун 12 май – Халқаро ҳамширалар куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимлари учун тадбир ташкил этилди.

ЎзХДП Марғилон шаҳар Кенгаши раиси Муҳаммаджон Мирзаев тадбирда сўзлаган нутқида тиббиёт ходимлари, жумладан, ҳамшираларнинг халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишдек шарафли ишда фидойилик билан меҳнат қилаётганликларини таъкидлади. Айниқса, янги турдаги коронавирус пандемияси даврида беморлар соғлиғини тиклаш, уларга зарур ёрдам кўрсатишда шифкорлар, ҳамширалар қаҳрамонлик намуналарини кўрсатганликларини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида шаҳардаги 16 та маҳаллада яшовчи 2 минг аҳолига хизмат кўрсатаётган мазкур поликлиниканинг бир гуруҳ ходимларига Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Мунира ИСОМОВА

← Рўйхатга қайтиш