Ўзбекистон ХДП Қораўзак туманидаги “Ғишт завод” посёлкаси аҳолиси вакиллари янги транспорматорга зарурати борлигини айтиб, туман партия кенгашига мурожаат қилган эди.
“Чойхона кўпир” округидан сайланган туман Кенгаши депутати Аманбой Темирханов мурожаатни ўрганиб чиқди. Туман ҳокимияти ҳамда электр тармоқлари корхонаси ёрдамида ҳудудга янги трансформатор ўрнатиб берилди.
Хўжайли туман Кенгаши депутати Нажиматдин Пахратдиновга “Мустақиллик” ОФЙ раиси Арзиев Даўлетбай ва ҳудуд аҳолиси ОФЙ ҳудудидаги йўлларни таъмирлаш бўйича мурожаат қилган эди.
Депутат мурожаатни ўрганиб, йўлларни жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш
ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими