Электорат манфаати доимий эътиборда

 

15 май — Халқаро оила куни мамлакатимизда ҳам кенг нишонланди. Жойларда сана муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилди. Шундай тадбирлардан бири Фарғона вилояти Данғара туманида ҳам бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Данғара туман Кенгаши раиси Зиёдахон Ҳамралиева, Фарғона вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Қочқоров Таптиқсарой қишлоғида яшовчи, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Жумладан, Гулмира Эргашева, Малоҳатхон Турсунбоевага умумий баҳоси 9 млн сўмлик тикув машиналари, фарзандларига велосипедлар совға қилинди. Тадбир ташкилотчилари уч нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси, оғир дардга чалинган Дилдорахон Солиева хонадонига ҳам ташриф буюриб, оиланинг муаммоларини ўргандилар. Маълум бўлишича, туман ҳокимлиги ташаббуси билан оила яшаётган уйни таъмирлаш, атрофини ураш, дарвоза ўрнатиш ишлари бошланиши арафасида экан.

ЎзХДП аъзоси, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Қочқоров оилага бундан ташқари 10 млн сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатилишини маълум қилди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш