Бошланғич партия ташкилоти олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Касби туман Кенгашининг III пленуми бўлиб ўтди. Пленумда мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бошланғич партия ташкилоти олдида турган устувор вазифалар ҳамда, иш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала – Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари олдида турган устувор вазифалар ҳамда туман партия Кенгаши ижроия қўмитасининг 2020 йилда амалга оширган ишлари юзасидан Кенгаш раиси, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Султон Ҳамроевнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек пленумда туман партия ташкилотлари фаолиятига оид бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Пленум сўнгида 12 май куни бўлиб ўтган “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловига бағишлаб ўтказилган танловда “Йилнинг энг яхши лаборанти номинацияси” бўйича I-ўринни қўлга киритган туман тиббиёт бош лаборанти, Ўзбекистон ХДП аъзоси Нодирбек Сулаймоновга партия кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Пленумда туман “Садоқат” газетаси бош муҳаррири З.Халиловга партия аъзолик гувоҳномаси тантанали топширилдди.

Пленум кун тартибидаги масалалар масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзХДП Касби туман кенгаши

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш