Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Шаҳрисабз туман кенгашлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 17 май куни “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги” доирасида тумандаги тоғли, чекка ҳудуд ҳисобланган “Ҳисорак” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар учун тиббий кўрик ва спорт мусобақаси ташкил этилди.
Тиббий кўрик “Соғлом авлод учун” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг шифокорлари иштирокида ҳудуд таркибида бўлган 8 та қишлоқ аҳолиси учун ташкиллаштирилди.
Кўрик хулосаларига кўра, 45 нафар туғиш ёшидаги хотин-қизларга дори воситалари, 15 та кўзойнак бепул тарқатилди, 8 нафар касаллиги бор беморларга даволанишлари учун кўрсатмалар берилди. Бир нафар аёлга қариндошлар ўртасидаги турмуши туфайли эгизак фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, ногиронлик нафақасига чиқариш учун йўлланма берилди.
Тадбир давомида юқори синф қизлари учун оилада тиббий маданиятни юксалтириш ва саломатликни мустаҳкамлаш мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Шунингдек, қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида волейбол спорт мусобақаси ташкил этилиб, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Ш.Худойқулова,
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
сектор мудири