Ўзбекистон ХДП Нишон тумани Кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тумандаги “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни дафтардан чиқариш бўйича ўрганиш олиб борилди.
Эътиборлиси, "Аёллар дафтари"га 60 нафар хотин-қиз киритилган бўлса, ҳозирда уларнинг 54 нафари кредитлар, субсидиялар ажратиш, ўзини-ўзи банд қилиш орқали дафтардан чиқарилган.
Бандликни таъминлаш масаласида ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик яхши натижалар бермоқда. Жумладан, маҳалла ҳудудида жойлашган “Nishon gold” хусусий корхонасида айни пайтда 25 нафар хотин-қиз тикувчилик сирларини ўрганмоқда. Туман бандлик бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳага кўра, бўлғуси тикувчиларга 2 ойлик курс давомида стипендия ҳам тўлаб берилади.
Ўзбекистон ХДП Нишон туман Кенгашига яқинда бандлик масаласида мурожаат қилган Фазилат Бердиева ҳам “Nishon gold” тикувчилик корхонасида иш бошлади. Бу билан яна бир аёл доимий даромад манбаига эга бўлди.