ГЛОБАЛ МУАММОГА – ИННОВАЦИОН ЕЧИМ

Орол денгизи сув сатҳининг камайиб кетишибилан боғлиқ муаммо нафақат атроф-муҳитэкологиясининг ёмонлашувига, шунинг биланбирга аҳоли саломатлиги, хусусан унинггенофондига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ушбу глобал муаммога инновацион ёндашувасосида экологик офатнинг салбий таъсирларининголдини олишга қаратилган муайян ишлар амалгаошириб келинмоқда. Жумладан,  ЎзбекистонРеспубликаси Президенти ҳузуридаги ХалқароОролбўйи инновация маркази ҳамда Оролбўйидаинновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаситашкил этилди.

Ҳозирги кунда мазкур ташкилотлар томониданОрол денгизининг қуриб қолган тубидагишўрланган тупроқли ерларда экотизимни вабарқарор ҳаётни ривожлантириш, шўрлангантупроқли муҳитда турли муаммоларни ҳал этишмақсадида халқаро ташкилотлар биланҳамкорликда инновацияларни ишлаб чиқиш важорий этиш, инновацион технологиялар ҳамдаёндашувларни, жумладан, агроўрмонмелиорацияси, саҳрони дарахтзорга айлантириш, сув ости экинлари, биоэнергетика, экинлардиверсификацияси, экинлар комплексиниетиштириш, чорвачилик, яйловларниривожлантириш, қурғоқчиликни бошқариш ваунинг оқибатларини юмшатиш, Орол қуришинингоқибатларини бартараф этиш ва денгиз ҳавзасиниэкологик соғломлаштириш соҳасида бир қаторишлар амалга ошириб келинмокда.

Жорий йил 18 май куни бўлиб ўтган БирлашганМиллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйиминтақасини экологик инновациялар ватехнологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидагирезолюция лойиҳаси кўриб чиқилди. Эътиборга молик жиҳати, ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлартомонидан бир овоздан маъқулланди. Резолюцияниишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббусиЎзбекистон Республикаси Президенти ШавкатМирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойидаБМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгарисурилганида, халқимиз билан бир қаторда кўплабхорижий давлатлар унга катта қизиқишбилдирганди.

Шунинг билан бирга, таклиф этилган ҳужжатгадунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқинмамлакат, жумладан.  Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Туркия, Япония, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Миср, Малайзия, Сингапур, Вьетнам, Бангладеш, Иордания, Уммон, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Венгрия, Руминия, Жазоир, Парагвай ва бошқамамлакатлар ҳаммуаллифлик қилишди. Бу биланОролбўйи муаммоси минтақавий эмас, глобал муаммога айланганини ва унинг салбий оқибатларига қарши курашиш халқаро миқёсдаги иш экани яна бир бор ўз исботини топди.

Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган резолюциянинг БМТ томонидан қабул қилиниши Оролбўйи минтақасидаги экологик, ижтимоий, иқтисодий ва демографик вазиятни яхшилашга қаратилган минтақавий тадбирлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, Оролбўйи минтақаси табиатини тиклаш ва яхшилаш, табиий ресурсларни сақлаш ва аҳоли ҳаёт сифатини ошириш манфаатлари йўлидаги илмий-тадқиқот маслаҳатлашув фаолиятини рағбатлантириш, халқаро миқёсда фанлараро тадқиқотлар ўтказишга, экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга, инклюзив ва экологик барқарор иқтисодий ўсишга ҳамда энергия ва сувни тежовчи технологияларни қўллаш борасида янги имкониятларни очади.

Шоҳиста Турғунова,

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

← Рўйхатга қайтиш