ЎЗБЕКИСТОН МУҲИМ ХАЛҚАРО ТАШАББУСЛАР ИЖОДКОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганидан буёнташкилотнинг резолюция ва қарорларини амалиётга жорий этиш, уларнинг ижроси бўйича изчил ҳамкорлик қилиб келмоқда. Куни кеча эса БМТ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида нафақат мамлакатимиз, балки бевосита бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ифодалайдиган тарихий ҳужжат қабул қилинди. Яъни, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлисидаЎзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси  бир овоздан мақулланди.

Кўп бор таъкидланганидек, Орол фожиаси фақатгина Ўзбекистон ёки минтақа мамлакатларига дахлдор муаммо эмас. Денгиз қуриши туфайли юзага келган экологик мувозанатнинг салбий асоратлари биздан жуда олисда жойлашган давлатларга ҳам таъсир этаётгани илмий кузатишларда ўз исботини топган. Шу жиҳатдан олгандаЎзбекистон томонидан илгари сурилган резолюциянинг қабул қилиниши, таъбир жоиз бўлса, бутун дунё мамлакатлари манфаатларига хизмат қилади. Шу боисдан ҳам резолюция аъзо давлатлар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди дейиш мумкин.

Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистонтомонидан илгари сурилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюциямамлакатимизни БМТ доирасидаги муҳим халқаро ташаббуслар ижодкорига айланиб бораётганидан далолат беради. Бу каби натижалар давлатимиз раҳбари олиб бораётган фаол ташқи сиёсат жаҳон ҳамжамияти ва БМТ раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётганидан, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганидан далолатдир.

Муқаддас УРАЗАЛИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси

← Рўйхатга қайтиш