Бу нима ҳолат? Бу экин экилмасдан қаерда эди шунча одам?

Бир нарсага тушунмаяпман, ҳуқуқ-тартибот органлари, Қибрай тумани ИИБ бошлиғи қулупнай пишгунча қаерда эди? Қаерда эдингиз?

Деҳқоннинг шунча меҳнати, маблағи, сарф-ҳаражати нима бўлади? Ўзи пандемия даврида қанча аҳоли қийналди, моддий ва маънавий зарар кўрди.

Хўп, қулупнай экиш учун рухсат йўқ экан, экмасидан, ҳосил пишмасидан аввал тўхтатилса бўлмасмиди?

Сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги энг оғир жойлардан хабардор бўлиши, ўша ердаги одамларнинг муаммолари билан яшаши керак эди!

Эҳ-ҳе, деҳқонга, экинга, меҳнатга, сарф-ҳаражатга ачиндим... Увол! Уволи уради ҳали...

Манба: http://t.me/aslzoda21

Феруза Жўрабековна
Ўзбекистон ХДП Ўрта Чирчиқ туман кенгаши раиси, депутати

← Рўйхатга қайтиш