Косонсойдаги депутатларимиз коммунал хизматлар сифатидан норози

 

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи коммунал хизматларнинг сифатини яхшилаш, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар учун ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш ишларининг аҳволи тўғрисидаги масалани ўрганди. Ўрганиш натижалари партия гуруҳи мажлисида муҳокама этилди.

Партия гуруҳи аъзолари В.Тожибоева, О.Мираҳмедов, Ж.Тошхўжаев ва З.Абдуллаева cўзга чиқиб, электр энергияси ва газ таъминотининг огоҳлантирилмасдан ўчирилиши аҳоли ва тадбиркорларга ноқулайлик туғдираётгани, канализация муаммолари, чиқиндиларнинг вақтида олиб кетилмаслиги, сув босимининг камлиги масалалари бўйича танқидий фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловни амалга ошириш энг оғриқли муаммолардан бири экани таъкидланди. Аҳолининг ўз вақтида пул тўламаслиги сабаб корхоналарда маблағ етишмовчилиги кузатилиб, техник таъмирлаш ишлари билан боғлиқ муаммолар кучайишига сабаб бўлмоқда.

Муҳимлигини инобатга олиб, масалани туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Кейинчалик масаланинг халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига киритилиши юзасидан назорат депутатлик гуруҳи раҳбари Ж.Умаров зиммасига юклатилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш