Депутатни калтаклаганлар жазосиз қоладими?

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Кенгашига Халқ демократик партиясидан депутат Ўктам Жабборов бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланган.

Ҳолат юзасидан Бойсун туман ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани, тергов ҳаракатлари чўзиб юборилгани жабрланувчи, унинг яқинларининг норозилигига, партиядошларининг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан мазкур жиноят иши терговини назоратга олишни, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини яна бир марта сўрайди.

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилиниши, депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўлиши белгиланган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши

← Рўйхатга қайтиш