Етук олим, фидойи устоз

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шамансур Сагдуллаев қулуғ 70 ёшини қаршилади.

Шамансур Сагдуллаев катта назарий ва амалий тажрибага эга бўлган раҳбар сифатида замонавий тиббиёт ва халқ табобати соҳасида малакали кадрларни тарбиялашда ҳамда маҳаллий ўсимликларни чуқур қайта ишлаб, халқимиз соғлиги учун зарур дори воситаларни олишнинг илмий асосларини яратишга бош бўлиб келмоқда. Шунинг билан бирга, депутат ва сенатор сифатида долзарб ижтимоий масалаларни кўтариб чиқиш, қатъий мустақил фикр билдиришда кўп минг сонли партиядошларимизга ибрат намунасини кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сафида унинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб этиш ва ҳаётга татбиқ қилиш, бу жараёнда юрт тақдирига даҳлдорлик билан фидоийлик кўрсатиб, тинчлик ва барқарорлик, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида ҳисса қўшаётган шундай жонкуяр сафдошларимиз борлиги бизни янада руҳлантиради ва қувонтиради.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда фракцияси, кўп сонли партия аъзолари етук олим, фидойи устозни қутлуғ ёшлари билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик, серқирра фаолиятида муваффақиятлар тилайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши

← Рўйхатга қайтиш