Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг асосий саъй-ҳаракати ҳокимиятнинг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилмоқда.
Партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ҳам ушбу мақсад доирасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган. Зеро, партиянинг Сайловолди дастурида аҳолининг кам таъминланган қатламларига тиббий хизматлар кўрсатиш, айниқса, ижтимоий хавфи бор касалликларни даволаш ва олдини олиш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши эканлиги ўз ифодасини топган. Бугунги кунда партия депутатлик бирлашмалари томонидан "Мурувват", "Саховат" ва "Меҳрибонлик" уйларида яшовчилар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармонлар ва тиббий воситалар билан таъминлаш, ижтимоий дорихоналар тармоғини ривожлантириш устидан доимий депутатлик назорати амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Самарқанд вилоят Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги билан ҳамкорликда Ургут туманидаги "Мурувват" уйида мазкур йўналишда навбатдаги тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида мазкур муассасада истиқомат қилаётган 300 нафардан зиёд аёллар малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва касаллик аниқланганларни соғломлаштириш чоралари белгилаб олинди.
Шунингдек, партия масъуллари масканда кексалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.