Аёллар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан эълон қилинган “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги” доирасида туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Аёллар соғлиги – келажак бойлиги” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг оила ҳамда жамиятдаги нуфузини ошириш,  хотин-қизларни, оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда аёл депутатларнинг амалий иштироки, ажримларни олдини олиш ҳамда оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш каби мавзуларда чиқишлар қилинди.

Мутахассислар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли, жумладан, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва болаларнинг даволанишлари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маълумот, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Тадбир доирасижа эҳтиёжманд оилалар вакиллари, хотин-қизлар ва болалар шифокор-мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, касаллиги аниқланганларга зарур тавсиялар берилди, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ва болаларга бепул даволанишлари учун йўлланма ва ордер олишда кўмаклашилди.

Тадбирда депутатлар эътибори “Катта қашқар” МФЙда маҳалла раиси ҳамда аҳоли кўмагида ҳашар йўли билан қуриб битказилган Қишлоқ оилавий поликлиникасини ишга тушириш ишлари чўзилаётганига қаратилди. Вилоят Кенгаши депутатлари бу борада соғлиқни сақлаш бошқармасига депутатлик сўрови юборилишини маълум қилдилар.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш