Депутатларимиз янги поликлиника қурилишига эришди

 

Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлари Саъдулла Матёқубов ва Мирислом Усмонов тумандаги “Кўксарой” ҳудудида аҳоли сони 32700 нафарга етгани, битта қишлоқ оилавий поликлиникаси етарли даражада хизмат кўрсата олмаётгани, бу аҳолига муаммо ва ноқулайликлар туғдираётгани ҳақида таҳлилий маълумотларни ўрганди.

Ушбу масала юзасидан Тошкент тумани ҳокимига асослантирилган депутатлик сўровлари юборилди. Натижада мазкур ҳудудда янги қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилиши масаласи тегишли дастурга киритилди.

Бугунги кунда ҳудудда қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилиши тугалланиш арафасида. Жорий йил 1 ноябрь куни очилиши маросими бўлиб ўтиши режалаштирилибди. Янги поликлиника 10 та маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатиши кутиляпти.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Тошкент Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш