Ўзбекистон Халқ демократик партияси Косон туман кенгашининг III пленуми бўлиб ўтди. Пленумда "Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши III пленумининг 2021 йил, 30 мартдаги Пл-III/1-сонли “Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалари тўғрисида”ги қарори, "Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши ижроия қўмитасининг 2020 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида" ва кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Косон туман кенгаши раиси С. Раҳимовнинг юқоридаги масалалар бўйича маърузаси тенгланди. Муҳокамаларда сўзга чиққанлар бошланғич партия ташкилотларида олиб борилаётган тарғибот ишларининг самарадорлигини ошириш, уларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича фикр-мулоҳаза, таклифларини билдирди.
Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Пленум беш нафар ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.