Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди

 

27 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси Aлексей Громов бошчилигидаги Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов экспертларга партиянинг бугунги кундаги фаолияти, Сайловолди дастурининг амалга оширилиши ҳамда электорат билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси кутилаётган Президент сайловига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ва ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида мулоқот ўтказаётгани қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар мулоқотдан мамнун эканликларини билдириб, самарали ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олишди.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш