Соғлом жамият асоси

 

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш соғлом жамият асосидир. Бу борада тиббиёт тизимида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилмоқда. Ҳудудларда, жумладан, қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасалари фаолиятини жонлантириш, қизларга, аёлларга ва ёш оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, оилаларда тиббий маданиятни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу вазифалар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ҳам доимий эътиборида. Партиянинг Деҳқонбод туман Кенгаши ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда чекка, тоғли ҳудуд ҳисобланган туманда “Аёллар соғлиғи – келажак бойлиги” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида тумандаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 80 дан ортиқ хотин-қизлар малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди. Текширувда касаллиги аниқланган фуқароларга керакли тавсиялар, айримларига даволанишга йўлланмалар берилди. Фонд томонидан дори-дармонлар, кўзойнаклар бепул тақдим этилди.

“Аёллар соғлиғи – келажак бойлиги” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Қашқадарё вилоятининг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Деҳқонбод туман кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш