Депутат саховати

 

Юртимизда сахий, саховатпеша инсонлар кўп. Улар эл-юртнинг корига яраш, халқ дарди билан яшашни ҳар қарз, ҳам фарз деб биладилар. Бундай ҳамюртларимиз томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида тез-тез эшитамиз, гувоҳи бўламиз.

Андижон вилоятининг Бўстон туманида ҳам хайрли ишга қўл урилди. Гап шундаки, ЎзХДПдан Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Диёрбек Давидовнинг 285 млн сўм миқдоридаги шахсий маблағи ҳисобидан сайлов округи ҳудудида жойлашган "Янгиобод" МФЙдаги "Маданият маркази" биноси замон талаблари асосида капитал таъмирдан чикарилиб, фойдаланишга топширилди.

Марказнинг очилиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Садбархон Мамитова мазкур маскан янгиободликлар, айниқса, ёшларнинг севимли масканига, маънавият, маърифат гўшасига айланиши таъкидлаб, бу ишга бош-қош бўлган саховатпеша депутатга туман халқи номидан миннатдорчилик билдирди.

Пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар ва ҳаваскорлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.

 

ЎзХДП Бўстон туман кенгаши

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш