Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни иш билан таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, турмуш даражасини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Юртимизда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича шаклланган ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш, тиббиёт муассасалари, жумладан, жойларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт марказларининг моддий-техник базасини, уларнинг кадрлар салоҳиятини янада кучайтириш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарасини ошириш, бўлажак келин-куёвларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулиятни кучайтириш, шу мақсадда тегишли поликлиникаларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қиз болаларнинг — бўлғуси оналарнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг ўрта мактабдан сўнг лицей ва олий таьлим юртларида албатта таълим олишини таъминлаш, қиз болани ҳунар эгалламасидан туриб турмушга бермаслик, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.
Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида биринчи тиббий ёрдамдан қулай ва тезкор фойдаланишни таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникаларнинг тармоғини кенгайтириш, жисмоний имконияти чекланган кишилар ва бошқа айрим тоифаларга имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар рўйхатини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида аҳамият берилган.
Юқоридаги вазифаларни сифатли бажаришда иштирок этиш, соғлом болани вояга етказиш учун оилада хотин-қизларнинг ўрни ва ролини кучайтириш, мустаҳкам ва соғлом оилалар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшиш, оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга кўмак бериш ҳамда партия дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилиш мақсадида мазкур тиббий-кўриклар ташкил қилинмоқда.
Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон ХДП Бекобод туман кенгаши ташаббуси билан ЎзХДП Марказий Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган "Аёлларга кўмак" лойиҳаси ижроси юқори савияда ташкиллаштирилди.
Хусусан Бекобод туманидаги чекка худудлардан бири бўлган "Ғалаба" МФЙ худудида жойлашган 5-ҚОПда "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкиллаштириб, аҳоли саломатлигини мустахкамлаш борасида бир қатор ишлар туман кенгаш раиси ва депутатлик бирлашмалари билан ҳамкорликда УЗИ, РЕНГЕН ва кўз касалликларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича малакали мутахассислар, шифокорлар ёрдами орқали "Ғалаба" МФЙ да яшовчи 169 нафар аёлларга тиббий ёрдам кўрсатилиб маслаҳатлар берилди.
Ёшларимизни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш бугунги куннинг талаби. Уларнинг жисмонан бақувват, маънан бой бўлиб вояга етишларида соғлик-саломатликлари муҳим аҳамиятга эга. Ёшлигидан спорт билан шуғулланган, бўш вақтини мазмунли ўтказишга одатланган болаларгина ҳаётимиз давомчилари бўла оладилар. Шундай экан, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб, вояга етишларига эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида Ёшлар учун 8 та йўналиш бўйича спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, иқтидорли ёшлар вилоят, туман кенгаши томонидана эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир давомида ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Акмал Акбаралиев, Бекобод тумани кенгаши раиси Неъматжон Мирсаидовлар Бекобод тумани "Ҳуштамғали" МФЙ Чиннисозлар кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи 1957 йилда туғилган "Темир дафтар"га киритилган М.Асатуллаева хонадонига ташриф буюрилиб оилавий аҳволи ва муаммолари ўрганилиб, ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун хомийлар хамкорлигида ногиронлик аравачаси берилди.