“Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” лойиҳаси жиззах вилоятида ҳам давом этмоқда

 

 Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий, тиббий маданиятини ошириш, ҳудудий партия кенгашлари депутатларини жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, оналар ва болаларга   кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш ва мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партиявий гуруҳлар томонидан бартараф этиш борасида Ўзбекистон ХДП томонидан бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан  “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш” мавзусида Бахмал туманидаги Бахмал қишлоқ фуқаролар йиғинида бу борада навбатдаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман кенгашлари, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими, халқ депутатлари вилоят, туман, кенгашлари депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Партия ва ташкилот, идоралар мутасаддилари иштирокида тадбир доирасида “Сайёр қабул” ташкил этилди. Фуқаролардан тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилиб, 2 нафар фуқарога даволаниши учун тиббиёт муассасасига йўлланмалар берилди.

Тиббий кўрик акциясида 120 нафар хотин-қиз малакали шифокорлар назоратидан ўтказилди. Уларга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан 10 хил турдаги дори-дармонлар, санитария-гигения   воситалари тарқатилди.

Тадбир давомида тумандаги Қирққишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Хосият Ҳусанованинг ҳолидан хабар олиниб, унга ногиронлик аравачаси топширилди.

“Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” лойиҳаси вилоятнинг туман, шаҳарларида давом этмоқда.

ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши

← Рўйхатга қайтиш