Депутатлар битирувчи ёшлар билан учрашди

 

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари шу кунларда сайлов округларида фаолият олиб бормоқда.

Парламент қуйи палатасига Бўстонлиқ туманидан сайланган Қизилгул Қосимова бир гуруҳ депутатлар ҳамроҳлигида таълим муассасалари ва маҳаллалардаги шароит ҳамда мурожаатларни ўрганди.

Хусусан, тумандаги 36-мактабда ёшлар ва битирувчилар билан учрашув ўтказилди. Ўқиш, касб-ҳунар эгаллаш, ўз ишини йўлга қўйиш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мурожаатлар асосида ёшларга кўмак кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек, бурчмуллалик тилшунос олим, тожик тилидаги дарсликлар муаллифи Малик Кабиров билан ҳам учрашув ўтказилди.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш