Болажонлар иштирокида байрам тадбири

 

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жойларда турли байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилди.

“Болаларга беринг дунёни” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда таълим муассасасида тарбияланаётган 170 нафардан ортиқ кичкинтойлар иштирок этди. Болажонларнинг байрамга пухта тайёргарлик кўргани, саҳна кўринишлари ва бадиий чиқишларнинг қизиқарли ҳамда ранг-барангли барчани мамнун этди.

Тадбир сўнгида болажонларга Ўзбекистон халқ демократик партиясининг эсдалик совғалари топширилди.

← Рўйхатга қайтиш