Партия ташаббуси билан қишлоқ хотин-қизлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Узун туманида “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги” доирасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Аёллар соғлиги – келажак бойлиги” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Тадбир “Чақар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 73-сонли оилавий поликлиникада ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар учун ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан бошланди. Тор доирадаги мутахассислар томонидан ўтказилган кўрикда касаллик аниқланган фуқароларга даволаниш бўйича йўлланма, тавсиялар берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова иштирокида хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган давра суҳбати фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Унда ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, эҳтиёжманд оилаларнинг камбағалликдан чиқариш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Тадбир доирасида хотин-қизлар ўртасида шашка, шахмат ва стол тениси бўйича мусобоқа ташкил этилди. Ғолибларга ва фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш