Депутат кўмаги билан ичимлик суви муаммоси ҳал этилди

 

Фарғона вилояти Фарғона туманидаги “Новкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли узоқ йиллардан буён ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммодан қийналиб келарди. Мазкур муаммо депутат аралашуви билан ҳал этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамаджанованинг саъй-ҳаракатлари натижасида маҳалла ҳудудида иккита тик қудуқ ишга туширилиб, аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлмоқда. Бундан ташқари, фуқароларнинг илтимосига кўра маҳалладаги Фаробий ва Навқирон кўчалари кесишмасига депутат томонидан кўрилган чоралар туфайли йўл ҳаракатини тартибга солувчи светафор ўрнатилди.

Бу ишларнинг барчаси фуқаролар ҳаётига қулайлик, хавфсизлик тақдим этмоқда. “Новкент” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Д. Мамаджановага йўлланган миннатдорчилик хатида: “Сизнинг бевосита кўмагингиз билан қилинган хайрли ишлар келажакда маҳалламиз янада обод ва фаровон бўлишида, аҳолимиз турмуш даражасини кўтаришга ўзининг ижобий натижасини беришига ишонаман”, – эътироф этилиб, депутатга ташаккур билдирилган.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш