Зулайҳо Акрамова: Байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонлар!
Бугун болаларни ҳимоя қилиш куни, азиз болажонларимиз байрами.
Барчамиз фарзандларимизга энг яхши кунларни, энг гўзал ҳаётни раво кўрамиз.
Жигарбандимиз қўлига кирган зирапча юрагимизга қадалади гўё.
Ҳеч биримиз болажонимизнинг эртага ҳаёт йўлларида адашиб қийналишини истамаймиз.
Аммо энг яхшисини раво кўраман деб, оилада ўсиб келаётган фарзандларимизни ўзимизга ортиқча суянувчан қилиб қўйиб, уларни мустақил фикрлашдек энг асосий қоидадан бенасиб қилишимиз мумкинлигини ҳам унутмаслигимиз лозим.
Инсонлик тарбияси биз уларга беришимиз лозим бўлган энг бебаҳо ва энг асосий совғадир.
Зулайҳо Акрамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.