Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Чимбой туман Кенгаши томонидан Чимбой туманидаги “Тазгара” овул фуқаролар йиғинида “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги” ўтказилди.
Тадбир доирасида олис, бориш қийин бўлган маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Республика, туман тиббиёт муассасаларидан жалб этилган малакали шифокорлар томонидан ўтказилган кўрикда касаллиги аниқланган, даволаниши лозим бўлган фуқароларга тегишли кўрсатмалар, тавсиялар берилди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган, ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамда туғиш ёшидаги аёллар учун қонунчиликда ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган имтиёзлар, ёш никоҳланувчиларнинг тиббий кўриги, юқумли касалликларни олишда шахсий гигиена қоидаларининг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.
Хотин-қизлар ўртасида спортни оммавийлаштириш мақсадида ташкил этилган 100 метрга югуриш мусобақаси тадбирга ўзгача кайфият бахш этди. Совринли ўринлари эгаллаган иштирокчилар ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши