Маҳаллада электр муаммоси ҳал этилди

 

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги Садда маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан ўтказилган учрашувда ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар узоқ йиллардан буён электр таъминоти билан боғлиқ муаммо ҳал этилмай келинаётгани, ушбу масала ижобий ҳал этилишида ЎзХДП туман кенгашидан ёрдам кўрсатишни сўраган эди.

Мурожаат партия Кенгаши депутатлик гуруҳи ва партиядан 5-Садда сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган 25-умумтаълим мактаби директори Маҳфузахон Темирова томонидан назоратга олиниб, сайловчиларнинг талаби қондирилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Бу борада Фарғона вилоят ҳудудий электр таъминоти корхонаси акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан амалий ишларга киришилди. Мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳудуднинг айрим қисмида электр кучланиши пастлиги аниқланиб, узатиш тармоқларини янгилаш зарурлиги маълум бўлди.

Эътиборлиси, аҳолининг мурожаати ўн кун ичида ижобий ҳал этилиб, 200 та хонадонни камраб олувчи 2,2 км узунликдаги узатиш тармоғи ҳамда 59 та темир бетон таянчни ўрнатиш ишлари деярли ниҳоясига етказилди.

Маҳалла аҳолиси мурожаат юзасидан тезкор чоралар кўргани учун ЎзХДП туман Кенгаши ва партия депутати М.Темировага миннатдорчилик билдирди.

 

ЎзХДП Тошлоқ туман кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш