Сайловчилар сиёсий партиялардан аниқ ва қатъий таклифлар, ташаббуслар кутмоқда

 

Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш боғида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Партия сайловолди тадбирларни, аҳоли билан учрашувларни бутунлай янгича шаклда қилишга интилмоқда. Хусусан, тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этишдан воз кечиб, эркин мулоқот ва фикр алмашиш усулида ўтказишга жазм қилди.
 
“Ишончли ижтимоий ҳимоя - барқарорлик таянчи!” шиори остидаги тарғибот тадбири расмиятчиликдан холи тарзда очиқ майдонда ўтди. Партия вакиллари, биринчи навбатда, давлат ва жамиятнинг манзилли ижтимоий ҳимоясига муҳтож аҳоли вакиллари манфаатини ифода этиши, ижтимоий тенглик ва адолат, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия ғоялари учун курашишини таъкидлади.
 
-Бу йилги сайлов халқимизнинг кайфияти ва ислоҳотларга ишончи ортиб бораётган бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтади. Шунинг учун сайловчилар сиёсий партиялардан қатъий таклиф ва ташаббуслар кутяпти. Асосийси, ёшлар мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга бефарқ эмас. Бугунги тадбир янгича шаклда ўтиб, ҳар хил викторина ва лотерея ўйинлари ташкил этилиши иштирокчиларни зериктирмади, - дейди Ўзбекистон ХДП Нукус шаҳар кенгаши раиси Нурлан Кишанов.
 
Тарғибот тадбири доирасида санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.
 
Манба: http://uza.uz/oz/society/saylovchilar-siyesiy-partiyalardan-ani-va-atiy-takliflar-tash-09-10-2019

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш