Улуғбек Иноятов: Минимал истеъмол ҳаражатлари — биринчи қадам (видео)
Фракция раҳбари қайд этганидек, минимал истеъмол харажатларини жорий этмасдан, камбағалликни қисқартириш дастурларини самарали амалга ошириб бўлмайди. Камбағаллик камаймаса, жойларда ижтимоий муаммолар кўпаяди.
Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор бўйича ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилиши Халқ демократик партияси учун ҳам электорат манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ўта муҳим масала. Камбағалликни қисқартириш, бу борадаги ишларни сифатли ва самарали ташкил этиш бир қатор омилларга боғлиқ. Шулардан энг муҳими камбағалликни белгиловчи мезонларни аниқлаштириб олишдир. Бундай мезон бўлмаса, камбағаллик даражасини белгилаш, ижтимоий кўмакни кимларга ажратиш масаласи очиқ қолади.