Маошларни қайта кўриб чиқишга чақирамиз

 

2021 йил 2 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “platforma.uz” саҳифасида “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида чироқ усталари иш ташлаш эълон қилиб, бўшаб кетишмоқда” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида чироқ усталари ойлик маошлари кам бўлганлиги сабабли (1.500.000 сўм атрофида) ишдан кетишга мажбур бўлишмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини юқори даражада ижтимоий ҳимоя қилиш жамият ижтимоий барқарорлигининг ишончли асоси, деган позициясида қатъий. Шу нуқтаи назардан партия Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниси раҳбариятини машаққатли касб эгаларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг маошларини ошириш каби масалаларга эътиборлироқ бўлишга, ижодий ходимлар билан техник ходимларнинг даромадлари ўртасидаги тавофутга диққат қаратишга чақиради.

Биз мутасадди ташкилотларни Телерадиокомпания техник ходимларининг ойлик маошларини ўрнатилган тартибда қайта кўриб чиқилишини юзасидан тегишли чораларни кўришга ва уни назоратга олишга чорлаб қоламиз.

 

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши

← Рўйхатга қайтиш