Ҳазораспда ЎзХДП бошланғич партия ташкилотлари сони яна биттага кўпайди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳазорасп туман кенгаши томонидан партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларини, партия ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар, электорат манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларни кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тарғибот ишлари эса ўз самарасини бермоқда. Жумладан, тумандаги Ахборот кутубхона маркази ишчи-ходимларидан 15 нафари партияга кириш истагини билдириб ариза бердилар. Шу муносабати билан ўтказилган тадбирда янги сафдошларимизга аъзолик гувоҳномалари ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди. ЎзХДП Уставининг 9.2 бандига асосан марказда янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. Ташкилот раиси этиб Ахборот кутубхона маркази раҳбари Дилдора Бобожонова сайланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Халқ демократик партияси дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб килиш бўйича ишларни амалга ошириши, ўз фаолияти доирасида партия тарафдорлари сонини кенгайтиришга интилиши, электоратнинг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари билан ҳамкорликда уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

← Рўйхатга қайтиш