Меҳр улашинг...

 

“Ҳар бир инсонга меҳр-мурувват кўрсатиш бурчимиз!” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Гурлан туман кенгаши Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Меҳр улашинг” шиори остида тадбир ўтказди.

Тадбирда жисмоний имконияти чекланган, уйида якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар –  Эшимжирон қишлоғи Ёрмиш маҳалласида яшовчи 2011 йилда туғилган 26-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Гулимбоев Жавоҳир, 2010 йилда туғилган 2-синф ўқувчиси Аллаярова Зилола ва 2011 йилда туғилган 2-синф ўқувчиси Қўчқаров Бахтиёр, Олға қишлоғи Пахтачи маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Оманбоева Гўзал, 2004 йилда туғилган 21- умумий ўрта таълим мактабидан Омонбоева Севинчой ва 2006 йилда туғилган Сапарбоев Шахзодбекларнинг ҳолидан хабар олинди.

Хонадонларда ўқиш учун яратилган шароит, ўқитувчиларнинг ўз вақтида келиб, дарс ўтаётган-ўтмаётгани ўрганилди. Болаларга ўқув қуроллари берилди.

← Рўйхатга қайтиш