Муҳим жараён арафасида

 

Маълумки, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастури 2019 йил 28 октябрда партиянинг ХI Қурултойида қабул қилинган. ЎзХДП ўз дастурий мақсадларини, аввало, Ўзбекистон мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, мамлакатда ижтимоий барқарорлик, фуқаролар ва миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳар бир оила ҳамда бутун халқнинг фаровонлигига эришиш каби умуммиллий манфаатлар устуворлигига асосланиб белгилайди.

Партия сайлов кампаниясига киришар экан, вакиллик органларида кўпчилик депутатлик ўринларини эгаллашни, шу орқали қонунларни қабул қилиш, давлат ҳокимияти ижро органларини шакллантириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш ва самарали амалга ошириш имкониятларига эга бўлишни мақсад қилмоқда.

Халқ демократик партияси Ўзбекистонда ижтимоий адолат ва тенглик, ижтимоий демократия мезонларига мос келадиган ижтимоий демократик давлат барпо этишни ўзининг олий мақсади деб ҳисоблайди. Ушбу мақсадга эришишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлини оширига устувор аҳамият қаратган.

Маълумки, Сайловолди дастуримизда 82 та аниқ вазифалар белгилаб берилган. Бу кунга қадар қонунчилик даражасида 10 та дастурий вазифанинг ижроси таъминланди. 32 та вазифанинг ижроси қонунчилик ташаббуси таркибига киритилиши бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, ҳозирги пайтда партия фракциямиз томонидан яшаш минумими, минимал истеъмол саватчаси таркиби ва қиймати ҳамда улардан фойдаланишни белгилайдиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Партия ташкилотларимиз ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларимиз мақсадга эришиш йўлида 12 қадамни амалга оширмоқда.

Сиёсий партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси биринчи навбатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тизимли фаолият юритишига боғлиқ. Қонун ижодкорлиги, ижтимоий масалаларни таҳлилий ўрганиш, электорат мурожатларига ечим топиш жараёнларида қуйидан юқоригача бўлган тизим ўртасида узилиш бўлмаслиги жуда муҳим аҳамиятга эга.

Халқ демократик партияси бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича фракция ва маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ўртасида ҳамкорлик ва хабардорлик муҳити мустаҳкамланмоқда. Бу борада “Марказ-вилоят-туман” тизими жорий этилди.

Партия фракцияси йиғилишларида электорат манфаатлари билан боғлиқ қонун лойиҳалари кўриб чиқилаётганда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари муҳокамаларда бевосита қатнашмоқда. Шу билан бирга, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг партия учун принципал бўлган масалалардаги ахборотлари эшитилаётганда ҳам уларнинг иштироки таъминланмоқда.

Сиёсий партиянинг дастурий мақсади, ғоясидан жамоатчилкни кенг хабардор бўлиши, айни пайтда уларни қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тарғибот таъсирчанлигини ошириш талаб этилади. Бу эса ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас. сиёсий партия бу борада ташаббускор, фаол, билимдон етакчиларига суянади. Улар орқали одамлар қалбига, жамиятга чуқур кириб боради. Шу боисдан Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли орасига кириб бориш, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мазкур йўналишда энг фаол тарғиботчиларимиздан бири, партия ташкил топган кундан буён унга аъзоси, фидойиси ҳисобланган Лола Саодатованинг фаолиятини намуна қилиб кўрсатиш мумкин. Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари самарали ишлаб келаётган Лола опа партиямиздан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига Қамаши туманидаги 16-Қорабоғ сайлов округидан сайланган.

– Тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини ошириш учун, энг аввало, оддий одамлар билан ҳаётий мавзуларни муҳокама этиш, ҳудудлардаги мавжуд камчилик ва муаммоларни биргаликда таҳлил этиш лозим. Шунда одамлар бизни эшитади. Очиқ мулоқот ва давра суҳбатларида фаол иштирок этади ва бу албатта, биз кутган самарани беради, – дейди сафдошимиз.

Лола опа тингловчиларда сиёсий фикрлашни ривожлантириш, уларнинг дунёқараши ва эътиқодини шакллантиришга, тарғибот-тушунтириш ишлари давомида равон сўзлаш, баҳс мунозаларда ўз фикрини эркин баён қила олишга алоҳида эътибор қаратади. Электорат вакиллари билан самарали мулоқот ўрната олиш учун, аввало, нотиқлик кўникмаларини шакллантириш зарурлигини кўп таъкидлайди.

Шундай фидойи фаолларимиз бор экан, одамларимизда партия ҳақида тасаввур бойиб бораверади, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардан хабардорлик ошиб, жамият тараққиёти учун дахлдорлик кучаяверади. Бундай сафдошларимиз томонидан олиб борилаётган ишлар натижасида партиямиз аъзолари, дастурий мақсад ва вазифаларимизнинг тарафдорлари кўпаймоқда. Бу эса партиямизнинг муҳим ютуқларидан биридир.

 

Музаффар Туропов,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш