Уч фарзандли аёлга уй бериладиган бўлди

 

Андижон вилояти Пахтаобод тумани “Учкўза” МФЙ “Университет” кўчаси 7-уйда яшовчи М.Мамажонова битта ҳовлида 16 кишидан иборат 4 оила тургани, яшаш учун оиласига жой етишмаётганини айтиб, туман Кенгаши депутатидан ёрдам сўраган.

Ўрганиш жараёнида 1974 йилда туғилган М.Мамажонованинг 3 нафар фарзанди борлиги (бири ногирон), турмуш ўртоғи кексайиб қолгани, уй-жой олишга оиланинг имконияти йўқлиги аниқланган.

Пахтаобод туман партия кенгаши раиси А.Сотволдиев ушбу муаммоли масала билан туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилган. Юқоридаги ташкилотлар вакиллари билан ишчи гуруҳи тузилиб, М.Мамажонованинг яшаш шароити атрофлича ўрганилган.

Ишчи гуруҳнинг хулосасига кўра, туман ҳокимлиги томонидан М.Мамажоновага туманнинг “Боғигулистон” МФЙ “Гулистон” массивида кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар учун барпо этилаётган 4 қаватли уйлардан 3 хонали хонадон бепул ажратиладиган бўлган.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш

ва Жамоатчилик қабулхонлари билан ишлаш бўлими

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш