Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов 73 ёшида вафот этди

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сафар Остонов 73 ёшида вафот этди.

Сафар Остонов 1948 йил 13 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган. 1971 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида қатор марказий газеталарда ва давлат идораларида масъул лавозимларда ишлаган.

2002 йилдан буён «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

10 июнь соат 8.00 да марҳум Тошкент шаҳридаги "Минор" масжидидан сўнгги йўлга кузатилади.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш