Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" муносабати ҳамда партиянинг Сайловолди дастури ҳамда 2019-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови ўтказилди.
Шаҳардаги 15-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда Халқ демократик партиясининг фаол ёшларидан беш нафари иштирок этиб, ўзларининг интеллектуал салоҳият, иқтидор, билимларини намойиш этиб, беллашдилар.
Қизғин беллашув асосида ўтган танловда ҳакамлар ҳайъати фахрли 1-ўринга Олимжон Мавлоновни, 2-ўринга Сурайё Юсуфалиева ҳамда 3-ўринга Шингиз Ўрмановни муносиб деб топдилар.
Кўрик-танловнинг иштирокчи ва ғолибларини ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси А.Умаралиев самимий табриклаб, уларни партиянинг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.
Тадбир доирасида чирчиқлик ёшлардан бир гуруҳи Халқ демократик партияси сафига қабул қилинди.
ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши