Ўзбекистон Халқ демократик партияси имзо варақаларини топширди

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзининг ваколатли вакили Вафоев Улуғбек Назарович орқали Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 69-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширди:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати сайловида иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза;

2) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи 2019 йил 30 сентябрдаги 9/05-6/15693-сонли маълумотномаси;

3) Сайловчиларнинг партияни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш