Аҳоли бандлиги депутатлар эътиборида

 

Шу кунларда мактаб битирувчиларининг якуний имтиҳонлари ниҳоясига етиш арафасида турибди. Битирувчиларнинг аксарияти олий ўқув юртларига кириш учун тайёргарлик кўраётган бўлишса, баъзилари оила бюджетига ҳисса қўшиш мақсадида бирор касбни эгаллашга интилмоқда. Мавжуд эҳтиёж ҳисобга олинган ҳолда ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида вилоятларда бўш иш ўринлари ўрганиляпти. Жумладан, халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан туманда аҳоли, айниқса касб-ҳунар мактаблари битирувчилари ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги ўрганишларни якунланди.

Халқ демократик партияси Косонсой туман кенгашининг ҳаракат дастурига киритилган “Туманда аҳоли, айниқса, касб-ҳунар мактаблари битирувчилари ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги масала бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, касб-ҳунар мактабларининг битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан дандлик дастури ишлаб чиқилди. Маълум бўлишича, тумандаги ёшлар сони 39548 нафарни, улардан банд бўлмаганлар 4517 нафарни ташкил этган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида улардан 2157 нафари тадбиркорлик йўналиши, 316 нафари қишлоқ хўжалиги бўйича бандлиги таъминланган бўлса, бандлик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 79 нафар, меҳнат ярмаркалари орқали 430 нафар ҳамда бошқа йўналишлар бўйича 17 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш мақсадида, халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг махсус қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, секторлар кесимида доимий равишда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар мониторингини ўтказиш, йил давомида уларни иш билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриб бориш вазифалари белгиланиб, қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссиясига юклатилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар бандлигини таъминлашга бағишлаб ўтказилган ведеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидлаб ўтилганидек, ёшлар тақдирига бефарқ бўлишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ёшлар тақдири, уларни ўйлантираётган муаммолар ҳар бир раҳбар, мутасаддининг доимий эътиборидаги масалага айланиши керак. Бу борада депутатлик назоратини ўрнатиш, долзарб масалаларни туман Кенгаши сессияларига олиб чиқиш доимий эътиборимизда бўлиши лозим.

 

ЎзХДП Наманган вилояти

Косонсой туман кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш